Нафақат пойтахт, эндиликда республика миқёсида ҳам кенгайишни режалаштираётган korzinka.uz супермаркетлар тармоғи электрон чегирмалар каталогини тақдим этди.
Каталог айни вақтда тармоқнинг барча дўконларида амалда бўлган энг мақбул акциялар, энг сара чегирмалар ва таклифлар билан смартфоннинг ўзида танишиш имкониятини беради. Бу эса мижозларнинг қайси бўлимда энг яхши акция ва чегирмалар амал қилаётганини ягона платформада туриб кузатишини таъминлайди.
Korzinka.uz Facebook саҳифаси ва Telegram каналларидаги махсус ҳаволага ўтиш орқали харидорлар маҳсулотларнинг тузилишини кўриш, эски ва янги нархдаги тафовутни таққослаш ҳамда мавсумий янгиликлар ҳақидаги сўнгги маълумотларни ўз вақтида билиб олиш каби қулайликка эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда тармоқнинг Telegram боти ҳам фойдаланувчиларга korzinka.uz картасидаги маблағлар транзакцияларини онлайн назорат қилиш имкониятини бермоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)