Миржалол Қосимов бошқарувида «Бунёдкор» биринчи расмий ўйинини бугун — 12 май куни Ғузорда «Шўртан»га қарши ўтказади.
Бунга қадар Ғузорда меҳмон бўлган Тошкент клубларидан «Локомотив» 0:2, «Пахтакор» эса 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Бунёдкор» эса Сергей Лушчан бошқарувида 8 та ўйиннинг 2 тасида зафар қучди ва шунчасида мағлуб бўлди, 4 та ўйинда дуранг ўйнади. Натижада «қалдирғочлар» Олий лига турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Миржалол Қосимов «Бунёдкор»нинг янги бош мураббийи сифатида 5 май куни таништирилган бўлса-да, у клубни Осиё Чемпионлар лигасининг 9 май куни бўлиб ўтган сўнгги тур ўйинидан кейин шуғуллантиришни бошлади.
«Металлург» — «Сўғдиёна»«Нефтчи» — «Обод»«Навбаҳор» — «Қўқон—1912»«Шўртан» — «Бунёдкор»«Пахтакор» — «Бухоро»
13 май, шанба«Динамо» — «Насаф»«Локомотив» — «Қизилқум»«Машъал» — «Олмалиқ»
Қосимов футболчилар билан илк машғулотини 10 май куни ўтказди. «Championat.asia» нашри ундан фото ва видеорепортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)