Шаржа амирлиги савдо маркази қурилишида ишлатилган бетон миқдори бўйича Гиннеснинг рекордлари китобига кирди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
62 соат давомида қурувчилар жами 20 246 куб метр бетон қуйди. Бу 2016 йилда ўрнатилган рекорддан 453 куб метр кўп.
Гиннеснинг рекордлари китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими Ал-Мусаллодаги Шаржа муниципалитети бош биносида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)