Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, Чилонзор туманида тунги вақтда ўтказилган текширувларда бир нечта кафенинг 23:00 дан кейин рухсатсиз ишлаётгани аниқланган. Текширув ўтказилган тўртта кафеда тунги вақтда 49 нафар фоҳиша борлиги маълум бўлган.
Жумладан, 2017 йил 5 майга ўтар кечаси соат 00:20 да Чилонзор тумани «Дон» кафесида ўтказилган текширув давомида кафега соат 23:00 гача ишлашга рухсат берилган бўлишига қарамасдан, тунги вақтда ишлаётгани аниқланган. Шу вақтда кафеда бўлган 13 нафар фуқародан етти нафари фоҳишалар бўлган.
Худди шу тунда тумандаги «Парламент» кафесида ўтказилган текширувда кафега 23:00 гача ишлашга рухсат берилганлигига қарамасдан, 23:00 дан кейин ҳам ишлаётгани аниқланган. Шу вақтда кафеда бўлган 43 нафар фуқародан 11 нафари фоҳиша эканлиги аниқланган.
2017 йил 3 май соат 23:25 да Чилонзор туманида жойлашган «Хоразмшоҳ» кафесида текширув ўтказилган. Текширув чоғида муассаса 23:00 дан кейин рухсатсиз ишлаётгани аниқланган. Текширув вақтида кафеда бўлган 41 нафар фуқародан 13 нафари фоҳишалар бўлган. 2017 йил 11 майга ўтар кечаси соат 23:50 да кафеда қайта текширув ўтказилган. Шу вақтда кафеда 26 нафар фуқаро борлиги аниқланган ва улардан олти нафари фоҳишалар бўлган.
Чилонзор туманидаги «Эмир» кафесида 2017 йилнинг 11 майга ўтар кечаси соат 00:20 да ўтказилган текширув чоғида 23:00 дан кейин рухсатсиз ишлаётган кафеда 43 нафар фуқаро борлиги аниқланган. Улардан 12 нафари фоҳишалар бўлган.
Изоҳ (0)