11 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинга келди. Икки давлат байроқлари билан безатилган «Шоуду» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
2. Fitch: Ўзбекистон банкларининг кўпчилиги сўм курси пасайишига бардошли. Шу билан бир вақтда бир қатор банклар миллий валюта курсининг сезиларли тарзда пасайишига таъсирчан ҳисобланади.
3. Видео: Тошкентда 4 ёшли ўғлини 2000 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Харидор фақат 500 доллар беришга рози бўлган, охир-оқибат минг доллар берган.
4. Видео: «Тошкент — Чимён» йўлида ёқилғи ташувчи юк машинаси ёниб кетди. Ҳодиса қандай юз бергани номаълум. Жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.
5. Видео: Ҳар жаладан сўнг сувга тўладиган Тошкент кўчалари. Шаҳарда 6 май куни кузатилган кучли ёмғирдан сўнг бир қатор марказий кўчаларни сув босди.
Изоҳ (0)