Европа Иттифоқи ташқи сиёсий хизмати раҳбари Федерика Могерини Буюк Британия иттифоқ таркибидан чиққанидан сўнг тузилма таркиби Болқон мамлакатлари ҳисобидан кенгайиб боришини маълум қилди. «Коммерсант.ru»га кўра, бу жараённи у «Европанинг бирлашуви» деб атади.
«Ишончим комилки, келажакда Евроиттифоқ 27 мамлакатдан иборат бўлиб қолмайди, негаки бизда янги аъзо давлатлар бўлади. Ўйлайманки, булар Болқон давлатлари бўлади, улар билан қўшилиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз», — деди у Италиянинг La Stampa газетасига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, Могерини хоним ҳали музокаралар якуни узоқ эканлигини тан олди.
Изоҳ (0)