Испания 2017 йилда туризм соҳаси энг яхши ривожланган мамлакат деб топилди. Бу ҳақда Travel and Tourism Competitiveness Report тадқиқот натижалари гувоҳлик беради. Тадқиқот натижалари Жаҳон иқтисодий форуми сайтида чоп этилди.
Рейтингни тузишда давлатнинг очиқлиги, инфратузилма ва авиақатновларнинг тараққиёт даражаси, табиат ва маданиятга оид диққатга сазовор жойлар, хавфсизлик ва бошқа жиҳатлари эътиборга олинди.
Рейтинг иккинчи ўрнидан Франция, учинчи ўрнидан эса Германия жой олди. Рўйхат ўнлигидан, шунингдек, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Австралия, Италия, Канада ва Швейцария жой олди. Россия рейтинг 43-ўрнини эгаллади.
Аввалроқ Travel and Tourism Competitiveness Report талқини бўйича Бразилия энг бой табиатга эга бўлган мамлакат деб топилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)