Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳаракат қиладиган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Осиё Чемпионлар лигасининг сўнгги турида ҳам мағлуб бўлди.
Австралияда «Вестерн Сидней» меҳмони бўлган шанхайликлар сафида Халк ва Оскар майдонга тушмади. Легионерлардан Одил Аҳмедов ва Элкесен тўп сурган беллашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.Параллел ўйинда Япония клуби Сеулда мағлуб бўлди. Шунга қарамай, кунчиқар юртнинг «Урава Ред» клуби гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. «Шанхай СИПГ» бунга қадар Японияда айнан шу жамоадан 0:1 ҳисобида енгилганди.
Осиё Чемпионлар лигаси «F» гуруҳи. 6-тур 10 май, чоршанба
«Вестерн Сидней» (Австралия) — «Шанхай СИПГ» (Хитой) 3:2
Голлар: Ву Ли, 1 (0:1). Кусуками, 3 (1:1). Лустика, 6 (2:1). Элкесон, 23 (2:2). Сотирио, 89 (3:2).Ўзбекистоннинг икки етакчи клуби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўта олмагани инобатга олинса, энди турнирда ўзбекистонлик фақат бир нафар футболчи қолди.
Нимчорак финалда Хитойнинг икки клуби ўзаро тўқнаш келиб қолди. Унга кўра, Одил Аҳмедов жамоадошлари чорак финалга чиқиш учун «Жиангсу» клубини ортда қолдириши керак бўлади.
Изоҳ (0)