Афғонистон ҳукумат қўшинлари мамлакат шимолидаги Бадахшон вилоятининг Зебак тумани устидан назоратни тиклади. Бу ҳақда, Tolo News агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, жанубда Покистон, шимолда Тожикистон чегараларига йўл очувчи мазкур туман стратегик аҳамиятга молик бўлиб, 11 май куни узоқ жанглардан сўнг қайтариб олинди. Йўқотишлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Зебак тоғли тумани «Толибон» радикал ҳаракати томонидан икки ҳафта муқаддам эгаллаб олинган эди.
Айни кунларда Афғонистонда жангарилар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Покистон чегарасидаги ҳужуми пайтида ўлдирилган етакчилари Ахтар Мансур номи билан «Мансурий» деб аталган баҳорги-ёзги ҳужум кампаниясини ўтказмоқда.
Изоҳ (0)