Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳамшаҳри «Бунёдкор» каби Осиё Чемпионлар лигасидаги иштирокига якун ясади.
«Бунёдкор» 4-турдан кейиноқ тақдирга тан берган бўлса, «темирйўлчилар» сўнгги турга қадар кураш олиб борди ва Амирликдаги йирик мағлубият сабаб халқаро майдондан четда қолди.
«Локомотив» навбатдаги босқичга чиқиши учун «Ал-Аҳли»ни таслим қилиши керак эди. Бироқ Мирко Йеличич шогирдлари йирик — 0:4 ҳисобида енгилди.
Маълумот учун, «Локомотив» ўтган мавсум Чемпионлар лигасидаги энг яхши натижасини қайд этиб, чорак финалга қадар етиб борганди.
Шу тариқа Чемпионлар лигасида Ўзбекистон клублари қолмади. «Насаф» плей-оффдаёқ тақдирга тан берган бўлса, Тошкентнинг икки клуби гуруҳ босқичидан нарига ўта олмади.
Чемпионлар лигасининг келаси йилги мавсумида ҳам Ўзбекистон 1+2 квотаси билан ҳаракат қилади. Мамлакат чемпиони гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олса, қолган икки клуб саралашда иштирок этади.
Осиё Чемпионлар лигаси «А» гуруҳи. 6-тур 9 май, чоршанба
Изоҳ (0)