Куч тизими ҳисобланмайдиган ва асосан табиат ресурсларидан фойдаланишни назорат қиладиган АҚШ ички ишлар вазирлиги 200 дан ортиқ маслаҳат кенгашлари ва қўмиталар ишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Уларнинг фаолияти камида сентябрь ойигача тўхтатилгани билдирилмоқда.
CNN телекомпаниясига кўра, вазирлик раҳбари Райан Зинке атроф-муҳит ҳимоясига жиддий эътибор қаратган Барак Обама президентлиги даврида сони анчагина кўпайган мазкур маслаҳат органлари мақсад ва вазифаларини аниқлаштириб олиш учун шундай қарор қабул қилган.
Вазирликдаги манбанинг билдиришича, кўплаб кенгаш ва қўмиталар йиллар давомида йиғилишлар ўтказмаган, уларнинг таркибида талай бўш ўринлар мавжуд.
Изоҳ (0)