Венесуэланинг Сулия штати пойтахти Маракайбодаги норозилик намойишини тарқатиб юбориш чоғида 50 дан ортиқ бола ва ўсмир, шунингдек, касалхоналардан бирининг беморлари жабрланди. Бу ҳақда муниципал маслаҳатчи Анхель Мачадо маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Мачадонинг билдиришича, мухолифат томонидан ташкил этилган тинчлик намойиши қатнашчилари шаҳар марказий касалхонаси ҳудудида кўздан ёш оқизувчи газли гранатадан ўққа тутилган.
Сиёсатчи мазкур ҳодисада мамлакат расмийлари ва штат губернатори Ариас Карденасни айблади.
Изоҳ (0)