Япония Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича олти томонлама музокараларни тиклаш вақти келмади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Фумио Кисида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Олти томонлама музокаралар — аҳамиятли формат, бироқ мулоқот учун Шимолий Кореяни ядровий қуролдан холи қилиш бўйича аниқ ҳаракатлар зарур. Биз бундай музокараларни тиклашнинг мавриди келмади, деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади Кисида.
Маълумот учун, КХДР, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Россия ва АҚШ иштирокидаги олти томонлама музокаралар 2008 йилда Пхеньян ташаббуси билан тўхтатилган эди.
Изоҳ (0)