АҚШ президенти Дональд Трамп ва Франциянинг янги сайланган президенти Эммануэль Макрон телефондаги мулоқоти давомида НАТО саммитида учрашув ўтказишга келишиб олди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
НАТО саммити шу йилнинг 25 май куни, Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида бўлиб ўтади.
«Трамп янги сайланган Франция президенти Эммануэль Макрон билан яқин алоқада ишлаш истагини билдирди ва мамлакатлар ўртасидаги узоқ ва мустаҳкам ҳамкорлик тарихи ҳақида таъкилади», – дейилади Оқ уй хабарида.