Аввал хабар берганимиздек, 5 май куни 10:09 да Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида зилзила қайд этилди. UzReport ёзишича, дастлабки маълумотларга кўра, Тошкентда ер ости силкинишлари 3,5—4 балл даражасида сезилган.
Европа—Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар беришича, зилзила эпицентри Тожикистон ҳудудида тахминан 10 км чуқурликда жойлашган. Эпицентрда ер қимирлаши магнитудаси 5,9 га тенг бўлган.