Америкалик дизайнер Рим Акра нархи 2,1 миллион доллар турадиган никоҳ либоси яратди. Бу ҳақда Luxurylaunches хабар бермоқда.
Мантияли кўйлак анъанавий оқ рангда бўлиб, умумий оғирлиги 165 қирот бўлган қимматбаҳо тошлар ва Tiffany савдо уйи заргарлик буюмлари билан безатилган.
Нашрнинг аниқлик киритишича, кўйлак нархи британиялик аёллар одатда бундай либос учун сарфлайдиган суммадан ўртача 144 баробар кўп.