Ёқутистоннинг Нерюнгри шаҳрида мактаб ўқувчиси йўл ҳаракатини тартибга солувчи вазифасини ишончли бажариб, йўлдан ўзининг тенгдошлари ва кучукни ўтказиб қўйди. Воқеа тасвирга олинган видео Reddit порталида машҳурликка эришди.
Қизалоқ пиёдалар ўтиш жойига яқинлашиб келаётган машиналарни тўхтатиб, қўли ёрдамида тенгдошларига йўлдан ўтиш мумкинлиги ҳақида ишора қилди. Болалар йўлдан ўтиб бўлгач, ҳайдовчиларга йўлини давом эттиришига рухсат берди. Қисқагина видео Reddit’да 74 минг «лайк» ва икки мингга яқин изоҳ йиғди.
Фойдаланувчилар мактаб ўқувчисининг ҳаракатини аниқлигидан ҳайратга тушди. Баъзиларнинг таъкидлашича, у йўлни тартибга солувчи ходимнинг ҳаракатларини тўғри бажарган.