Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркакка ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Унга кўра, иш бугун, 1 май куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида судья Б.Бердиев томонидан кўриб чиқилди. Пойтахт кўчаларининг бирида вояга етмаган қизга нисбатан шилқимлик қилган 1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “г” банди билан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
Изоҳ (0)