Россияда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам берилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, Нижегороддаги “Шатовка”, “Лён”, Липецкдаги “Липецк КХМ”, “Юником Дельта” корхоналарида ишлаётган юртдошлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашувлар ташкил этилди.
Нижний Новгород, Иваново ҳамда Воронеж шаҳарларида мураккаб вазиятда қолган юртдошларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Самарада ишлаётган ҳамюртнинг ойлик маоши ва ҳужжатлари иш берувчидан олиб берилди.
Новосибирск ва Хабаровскда қийин аҳволда қолган юртдошларга авиачипта олиб берилиб, Ватанга қайтарилди.
Изоҳ (0)