Amazon асосчиси Жефф Безос ўзига тегишли интернет компаниясининг миллионта акциясини сотиб, бир миллиард доллар ишлади. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Акциялар 2–4 май кунлари донаси 935–950 доллардан сотилди. Безоснинг қўлида Amazon’нинг яна 79,9 миллион акцияси (компаниянинг 17 фоизи) бор. 2015 йил охиридан буён унинг акциялари пакети 3 миллион донага камайди.
Илгарироқ Безос акцияларини диверсификация қилишини билдирган эди. Bloomberg’нинг тахминича, акцияларнинг сотилиши шу режанинг бир қисмидир.
Бундан ташқари, Безос апрель ойида ўзи яратган Blue Origin космик компаниясига йилига 1 миллиард доллар инвестиция киритишини эълон қилган эди.