• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    1 трлн сўм зарар келтирган тамаки контрабандаси

    Экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистон бозорида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши 2023 йилда 22,4 фоизни ташкил этган. Агар буни рақамларга ўгирадиган бўлсак, 2,4 миллиард дона сигаретага тўғри келмоқда. “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев бу борадаги ҳолатни Наманган вилояти мисолида ўрганди ва мутасаддилар билан мулоқотда бўлди.

    Вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори Анастасия Атаханованинг қайд этишича, 2023 йил давомида бошқарма ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда 35та ҳолатда жами 3,7 миллиард сўмлик 412 594 қути тамаки маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасини олдини олган.

    вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори Анастасия Атаханова

    Наманган вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори Анастасия Атаханова

    Фото: “Дарё”

    Мисолларга мурожаат этиладиган бўлса, Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида кузатувда бўлган автомобиль тўхтатилган ва автомобиль юкхонаси ҳамда салонида умумий қиймати 150 миллион сўм бўлган 10 000 қути акцизсиз тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Кейинчалик гумонланувчининг уйи кўздан кечирилган ва у ердан ҳам жами 60 миллион сўмлик 3990 қути контрабанда сигарета қўлга олинган.

    Namangan
    Фото: “Дарё”

    Янгиқўрғон туманида айланма йўлда ҳаракатланаётган “Damas” русумли автомобилда эса Қирғизистондан ноқонуний равишда олиб ўтилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 194,5 миллион сўмлик 19 450 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

    Фото: “Дарё”

    Божхона бошқармаси томонидан жорий йилда ҳам ушбу йўналишдаги ишлар изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, биринчи чорак давомида 13 та ҳолатда 986 миллион сўмлик 66 559 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қуйилди.

    Фото: “Дарё”

     

    Хусусан, “Наманган—Чуст” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Ўзбекистон фуқароси бошқарувида бўлган автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида автомашина салонидан хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб кирилган, акциз марка билан маркаланмаган умумий қиймати 112,5 млн сўмлик 7500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Шундан сўнг тезкор-суриштирув ишлари олиб борилиб, фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида хонадон ертўласида умумий қиймати 123 миллион сўмлик 13 турдаги жами 8210 дона тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

    Фото: “Дарё”

    Қайд этиш жоизки, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси давлат бюджетига ҳам катта зарар келтирмоқда: 2023 йилда бунинг оқибатида бюджет 1 триллион сўм солиқ тушумларидан маҳрум бўлган. Шу боис солиқ идоралари ходимлари ҳам бу йўналишдаги тадбирларга диққат-эътибор қаратмоқда.

    Наманган вилоят солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Ойдин Эсоналиева
    Фото: “Дарё”

    Вилоят солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Ойдин Эсоналиеванинг билдиришича, ходимлар томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтган 2023 йил давомида 67 та холатда 14959 қути, жами 398,3 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилган.

    Фото: “Дарё”

    Хусусан, 2023 йил ноябрь ойида солиқ органлари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Наманган шаҳрида давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда тамаки маҳсулотларини сотаётган шахс аниқланган. Ундан 15 турдаги 1242 қути, умумий қиймати 19,5 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинган.

    Фото: “Дарё”

    Ўтган йил декабрь ойида эса Наманган тумани солиқ инспекцияси департамент билан ҳамкорликда ўтказган назорат тадбири давомида 1999 йилда туғилган фуқаро электрон тамаки маҳсулотларини тегишли ҳужжатларсиз муомалага киритаётган вақтда ушланди. Унга тегишли бўлган 10 турдаги 1120 дона умумий суммаси 55 миллион сўмлик электрон тамаки маҳсулотлари учун далолатнома расмийлаштирилди ва иш қонуний ҳал этилгунига қадар махсус дўконга топширилди.

    Жорий 2024 йилда ҳам солиқ идоралари тамаки контрабандасига қарши ишларни давом эттирмоқда. Январь март ойларида ходимлар томонидан 2 та ҳолатда 4780 қути жами 41,2 миллион сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари қўлга олинди.

    Фото: “Дарё”

    Ўтган йил давомида Ўзбекистондаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Божхона қўмитаси вакиллари томонидан 120 миллион дона сигарет тўхтатиб қолинган. Бундан 8, 6 миллионини тегишли тартибда йўқ қилишга ҳам улугурилган. Ушбу жараёнда Мажбурий ижро бюросининг ҳам алоҳида ўрни бор.

    МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори Ойбек Иноятов
    Фото: “Дарё”

    “2023 йилда Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари иш юритувига мамлакатга ноқонуний йўллар билан кириб келган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тўхтатиб қолинган ва суд қарорларида белгиланган 127 та ижро ҳужжати юзасидан умумий қиймати 2,8 миллиард сўмлик 339 297 қути тамаки маҳсулотлар йўқ қилинган”, — дейди МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори Ойбек Иноятов.

    Фото: “Дарё”

    Жумладан, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 186-1 моддаси 3 қисми “а” банди билан судланган аёл ва унинг шериклари томонидан айланма йўллар орқали олиб кирилган 249,7 миллион сўмлик 28 980 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилиниши белгиланган эди. Мазкур ҳужжат МИБ Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушди. Давлат ижрочиси томонидан тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида мазкур маҳсулотлар ёқиб юборилди.

    Фото: “Дарё”

    Жорий йилнинг ўтган даврида эса 21 та ҳолатда 842 миллион сўмлик 91792 қути тамаки ёқиш йўли орқали йўқ қилинган. Хусусан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ўтказган тезкор тадбир давомида айланма йўллар орқали кириб келган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 13 579 қути тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилишига чек қўйилганди. Ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати 108,7 миллион сўмни ташкил этади. МИБ Янги Наманган туман бўлими томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Вилоят божхона, МИБ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбир давомида тамаки маҳсулотлари махсус печларда ёқиб юборилди.

    Шериклик ҳуқуқи асосида.

    26.04.2024, 15:00   Изоҳ (0)   4401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 2 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 4 минг доллар олган шахслар ушланди

    26.04.2024, 14:35

    Ўзбекистонда давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади

    26.04.2024, 14:25

    Ўзбекистонда икки ойда аҳолидан 500 млн сўмлик электр энергияси сотиб олинди

    26.04.2024, 14:11

    Президент қарори билан иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади

    26.04.2024, 13:59

    Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев қидирувдаги шахслар билан гаплашиб тургани тасвирланган видеога муносабат билдирди

    26.04.2024, 13:42

    “Она ўн марта боласини тергаса ҳам, отанинг бир марта нима қиляпсан деган гапи тош босади”. Зоир Мирзаев мактабдаги оталар мажлиси ҳақида

    26.04.2024, 13:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.