ZTE (Хитой) корпорацияси ва Quantenna Communications (АҚШ) компанияси 4х4 802.11аc Wave 2 QSR1000 чипи асосида юқори сифатли янги GPON маҳсулотини яратди. Ушбу маҳсулот бутун дунёдаги провайдерлар учун мўлжалланган.
Бугунги кунда оптик-толали тармоқ тезлиги тобора ортиб бораётгани боис шлюзлар ҳам ривожланиши ва қамров кўламини кенгайтириш мақсадида янги авлод GPON ва Wi-Fi тизимлари асосида ишлаши лозим.
Янги турдаги маҳсулотлар хизматлардан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш ва мультисценар талабларни қаноатлантириш учун юқори ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида оператор тоифасидаги QoС (Quality of Service) тармоғини ҳам таъминлайди.
Хитойнинг телекоммуникациялар учун ускуналар ишлаб чиқарадиган етакчи ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳисобланган ZTE корпорацияси дунёнинг 160 мамлакатидаги операторларга ўз маҳсулотлари ҳамда ишланмаларини етказиб беради.
Корпорация мижозларга юқори сифатли тармоқ қурилмаларини тақдим этиш учун Quantenna компанияси билан ишлашдан манфаатдор. Бундай стратегик ҳамкорлик Quantenna компаниясининг юқори сифатли Wi-Fi тизимига эга янги маҳсулотларни таклиф этиш ҳисобидан брендни оммалаштириш борасида корпорация ташаббусларидан бири ҳисобланади.ZTE вице-президенти Хуанг Фузонг
Қамров кўламини кенгайтириш Quantenna компаниясининг асосий мақсадларидан биридир. Биз хизматлар етказиб берувчи янги мижозларга маҳсулотларни таклиф этиш учун ZTE корпорацияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилганидан хурсандмиз.Реклама ҳуқуқлари асосида. Хизматлар лицензияга эгаQuantenna компаниясининг маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича катта вице-президенти Лионель Боннот
Изоҳ (0)