Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Корея Республикасининг юз минглаб фуқароси мамлакатнинг муддатдан олдинги президентлик сайловларида овоз бериш жараёнида қатнашди. Миллий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, тонгги 9 ҳолатида 590 мингдан ортиқ одам бюллетенларни қутига ташлаган, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Kp.ru»

Фото: «Kp.ru»

«5 майга қадар давом этадиган муддатдан олдин овоз беришда яна кўплаб сайловчилар иштирок этиши кутилмоқда», — дея таъкидлайди Миллий сайлов комиссияси.

Барча бюллетенлар муҳрланган сейфларда сақланади, улар 9 май кечқурун, президентлик сайловлари якунлангандан кейингина очилади.

Олий давлат лавозими учун 13 та номзод курашмоқда. Рўйхатдан ўтган яна икки номзод аввалроқ сайловолди пойгасида иштирок этишдан воз кечган.

Охирги ижтимоий тадқиқотларга кўра, «Тобуро» Демократик партиясидан номзод Мун Чжэ Ин энг оммабоп номзоддир. Уни қўллаб-қувватлаш рейтинги 42,2 фоизни ташкил этмоқда. Ундан кейинги ўринни марказий Халқ партияси номзоди Ан Чхоль Су эгалламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар