Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Сочи шаҳрида футбол бўйича мамлакат кубогининг финал учрашуви ўтказилди. Унда Москванинг «Локомотив» ҳамда Екатеринбургнинг «Урал» клублари ўзаро тўқнаш келди.

Фото: «Локомотив»

Фото: «Локомотив»

Беллашувда «темирйўлчилар» 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов жамоаси сафида тўлиқ — 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Виталий Денисов «Локомотив» билан 2014/15 йилги мавсумда ҳам россия кубогини қўлга киритган.

«Локомотив» финалга қадар бирорта ҳам жиддий рақиб билан тўқнаш келмаганини айтиш керак: «Химки», «Криля Советов», «Тосно», «УФА». «Урал» футболчилари эса ҳал қилувчи ўйинга қадар «Челябинск», «Амкар», «Краснодар», «Рубин» каби клубларни кубок беллашувларидан чиқариб юборганди.

Россия Премьер-лигасининг ортда қолган 26-туридан кейин «темирйўлчилар» 35 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Юрий Сёмин шогирдларида 45 очко билан кучли тўртликни якунлаб турган «Краснодар»га етиб олишнинг фақатгина назарий имконияти бор. Бироқ амалда «Локомотив» катта эҳтимол билан еврокубоклар учун курашдан чиқиб кетган.

29 очкоси бор «Урал» эса 11-ўринни эгаллаб турибди. Назарий жиҳатдан клуб қуйи дивизионга тушиб кетиши мумкин. Амалда эса катта эҳтимол билан келаси мавсумни ҳам Премьер-лигада давом эттиради.

Россия кубоги Финал 2 май, сешанба

«Локомотив» — «Урал» 2:0

Голлар: Игорь Денисов, 76 (1:0). Алексей Миранчук, 90+1 (1:1).Четлатишлар: Артём Фидлер, 90+6 (Л). Эдгар Манучарян, 90+6 (Л). Ари, 90+6 (У). Жефферсон Фарфан, 90+6 (У).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар