Россиялик ва вьетнамлик олимлар Меконг дарёсида қисқичбақасимонларнинг Вьетнам учун янги турларини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
30 апрель, якшанба куни Жануби-Ғарбий Вьетнам дарёлари ва чучук сув объектларини ўрганиш бўйича экспедициянинг биринчи босқичи якунланди. Экспедиция Вьетнам фан ва технологиялар агентлиги ҳамда Россия фанлар академияси Узоқ Шарқ бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ҳафта давомида олимлар сув ва сув ўсимликлари, умумртқасизлар намуналарини олди, уларда пестицидлар ва оғир металлар мавжудлигини текширди.
Экспедиция аъзолари сув ва қуруқликдаги қисқичбақасимонларнинг ноёб коллекциясини тўплашга муваффақ бўлди. Уларнинг айрим турлари Вьетнамда илк бор топилди.
Изоҳ (0)