АҚШ ҳамда Австралия олимлари тош қотган суякларига одам томонидан ишлов берилган мастодонт (хартумлилар оиласига кирувчи қирилиб кетган сут эмизувчи ҳайвон) қолдиқларини топди. Топилманинг ёши юз минг йилдан ортиқ. Бу қадимги одамлар Шимолий Америкага анча олдин келганликларини кўрсатади. Тадқиқот мақоласи Nature журналида чоп этилди.
Тош қотган суяклар сўнгги плейстоценга алоқаси бор сут эмизувчининг туридан топилган. Қазилма ишлари Калифорния штатининг жанубий қисмидаги Сан-Диего округида амалга оширилган. Олимлар синган суякларда қаттиқ жисм орқали етказилган ёриқларни аниқлади. Шунингдек, табиий жараёнда билан пайдо бўлмайдиган ейилиш белгилари бор тош сандонлар топилган.
Суякларнинг ёши уран—торийли усул ёрдамида аниқланган. Бу усул қўрғоншинга айланадиган радиоактив элементларининг парчаланиши орқали амалга оширилади. Қолдиқларнинг ёши 130 минг йил деб топилди.
Тадқиқот натижасида одамлар катта тошларни болға ва суяк илигини ажратиб олиш воситаси сифатида ишлатишни билган деган хулосага келинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)