Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалидан жой олган биринчи учрашув бўлиб ўтди.
Мадриднинг икки клуби — «Реал» ва «Атлетико» «Сантьяго Бернабеу» стадионида тўқнаш келди. Беллашувда Криштиану Роналду томонидан қайд этилган хет-трик «Қироллик клуби»нинг йирик ғалабасини таъминлади — 3:0.
Шу тариқа «Реал» Чемпионлар лигасининг финали учун биринчи қадамини ташлади. Бунга қадар Зидан шогирдлари «Наполи» ҳамда «Бавария» клубларига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйганди.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг сўнгги финали ҳам Мадрид дербиси шаклида ўтиб, у «Реал»нинг чемпионлиги билан якун топганди. Мазкур мусобақада кетма-кет икки бор зафар қучиш Европанинг бирорта ҳам клубига насиб қилмаган. «Реал» шу йўлда биринчи қадамни қўйди.
Европа Чемпионлар лигаси Ярим финал 2 май, сешанба
Изоҳ (0)