Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Автомобиль сотиб олмоқчи бўлган харидорга уни етказиб бериш муддати харидор ва дилер ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига асосан белгиланади. Бу ҳақда GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида шу масалага оид саволга берилган жавобда маълум қилинган.

Фото: GM Uzbekistan

Фото: GM Uzbekistan

Компания харидорларни шартномани имзолашдан аввал ундаги шартларни диққат билан ўрганиб чиқишга чақирди. Шартномада тўлов усули, автомобилни етказиб бериш муддати, томонларнинг ҳуқуқлари ва бурчлари кўрсатилади.

Шартномада кўрсатилган муддатлар тасдиқланган ишлаб чиқариш режасига ва чет элдан келтириладиган бутловчи қисмлар етказилиш муддатларига асосланади. Шунингдек, кўп ҳолатларда автомобилни етказиб бериш шартномада кўрсатилган муддатлардан аввалроқ амалга оширилишини қайд этиб ўтиш лозим.

Тузилган шартномага асосан автомобилларни етказиб бериш муддати бузилган ҳолатларда, харидор GM Uzbekistan АЖнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига (Call center) 141-77-77 телефон рақамига ёки компаниянинг 147-14-14 ишонч телефонига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия президентлигига номзод Дўғу Перинчек сайловда ғалаба қозонса, мамлакатни НАТОдан чиқаришга ваъда берди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 март куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Спорт
Криштиану Роналду терма жамоалар миқёсида иккита тарихий рекорд қайд этди