Тошкент шаҳри чорраҳаларида 2017 йил 15 мартдан қоидабузарликларни қайд эта бошлаган кузатув камералари ишга туширилишидан олдин синов тарзида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиев томонидан Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилинишича, олти ой давом этган синовлар вақтида аниқланишича, бир кунда пойтахтдаги камералар ўрнатилган чорраҳаларда ўртача 40—42 мингта қоидабузарлик содир этилган.
Ҳозирги кунда камералар бир кунда ўртача 1000—1500 та қоидабузарликни қайд этмоқда. Баъзи кунларда эса бу кўрсаткич мингтадан ҳам камайиши кузатилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)