Тошкент шаҳрида «Саломатлик сари» республика марафони ташкил этилгани муносабати билан шаҳарнинг айрим кўчалари 29 апрель, шанба куни эрталабдан ёпиқ бўлди, дея хабар бермоқда UzNews.
Марафон Ойбек ва Нукус кўчалари кесишган чорраҳадан бошланган бўлиб, Афросиёб, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари бўйлаб, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрига қадар давом этган.
«Мазкур кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати 7:30 дан бошлаб чекланган. Марафон сабабли Тошкентнинг кўплаб кўчаларида катта тирбандликлар юзага келган», — деб ёзади UzNews.uz
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)