АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик бомбардимончилари Жанубий Корея ҳудудида бомба ташлаш машқларини бажарди, бу КХДР томонидан кескин реакция кўрсатилишига сабаб бўлди, деб ёзади «ТАСС».
Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги ёзишича, Гуамдаги ҳарбий базадан кўчириб ўтказилган B-1B стратегик бомбардимончи самолётлар 1 май куни «КХДРнинг энг муҳим объектларига ҳаводан зарбалар беришни машқ қилди». Агентлик ўқув машқлари «Трамп маъмурияти ва АҚШдаги бошқа уруш оловини ёқувчилар ҳар куни Шимолий Кореяга превентив ядро зарбаси беришни ёқлаб гапираётган» бир пайтда ўтказилаётганини таъкидлади.
Шу туфайли Корея марказий телеграф агентлиги «КХДР армияси америкалик империалистларнинг ҳарбий ҳаракатларини диққат билан кузатаётгани» ҳақида огоҳлантирди. «Пхеньян АҚШ ядроли тийиш кучларидан фойдаланиб бошлайдиган ҳар қандай урушга жавоб қайтаришга тайёр», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)