Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга Ўш вилояти Ўзган туманида 2017 йил 29 апрель куни содир бўлган тупроқ кўчкиси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдирди, дея хабар бермоқда ЎзА.
«Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва бутун Қирғизистон халқига, жумладан, ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман», — дейилади Ўзбекистон президентининг Қирғизистон президентига йўллаган мактубида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда ер кўчкиси оқибатида 24 киши қурбон бўлгани муносабати билан 30 апрель мотам куни деб эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)