Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан бирга Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Caspian Food корхонасида бўлди. Бу ҳақда «KazInform» хабар бермоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари узум қабул қилиш технологик линияси, ферментация жараёни билан танишди, шунингдек, дистилляция ва маҳсулотни қуйиш цехида бўлди.
Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёевга узум, ёнғоқ ўтқазиш ҳудудлари намойиш этилди.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель, шанба куни Жанубий Қозоғистон вилоятида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)