Бағдоднинг ал-Каррада даҳасида автомобиль портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди. Бу ҳақда Al Arabia хабар бермоқда.
Reuters’нинг хавфсизлик хизмати вакилига асосланиб хабар беришича, портлаш учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.
Reuters’нинг қурбонлар сони ҳақидаги маълумотлари Al Arabia’никидан фарқ қилмоқда: агентлик тўрт полициячи ҳалок бўлиб, беш киши тан жароҳати олгани ҳақида ёзмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)