15 мартдан 13 апрелгача бўлган даврда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятига қарашли транспорт воситалари орасида энг кўп қоидабузарлик «8-автобус саройи» томонидан содир этилгани аниқланди. Бу ҳақда жамиятнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
«8-автобус саройи» ҳайдовчилари бир ой ичида жами 39 маротаба қизил чироқдан ўтгани аниқланди.
Шунингдек, 18-автобус саройи (33 та) ва 12-автобус саройида (32 та) ҳам йўл ҳаракати қоидаларини кўп бузиш ҳолатлари кузатилди.
Кўрилаётган даврда «1-автобус саройи» ҳайдовчилари бошқа сарой ҳайдовчиларига нисбатан энг кам миқдорда – 11 бор қизил чироққа бўйсунмагани маълум бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)