Автомобиль бозори ва машиналар савдосини ўрганувчи iSeeCars ташкилоти сотиб олинганидан сўнг бир йил ичида қайта сотиб юбориладиган машиналар рўйхатини маълум қилди. Рейтингдан жой олган 11 та моделнинг ярмидан кўпи нуфузли машиналар ҳисобланади. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Экспертлар 2015—2016 йиллардаги 24 миллиондан ортиқ янги машиналар савдосини таҳлил қилиб чиқди. VIN-кодлар ёрдамида дастлабки савдодан сўнг тўрт ойдан бир йилгача бўлган вақт ичида қайта сотилган автомобиллар аниқланди.
Бунда iSeeCars рўйхатдан қайта сотиш вақтида сезиларли даражада узоқ масофа босиб ўтган, шунингдек, жуда кам масофа босиб ўтган машиналарни чиқариб ташлади. Бундан ташқари, рўйхатга 50 минг донадан кам сотилган моделлар ҳам кирмаган.
Энг кўп қайта сотиладиган автомобиль BMW 3-Series бўлиб чиқди. Модель бир йил ичида қайта сотилган автомобиллар умумий миқдорининг саккиз фоизини ташкил қилган. Рейтингга яна иккита BMW ва иккита Mercedes кирган.
1. BMW 3-Series — 8,0%2. BMW 5-Series — 7,1%3. Mercedes C-Class — 6,1%4. Nissan Versa Note — 4,0%5. Dodge Dart — 3,9%6. BMW X3 — 3,9%7. BMW 4-Series — 3,9%8. Mercedes E-Class — 3,9%9. Chrysler 200 — 3,8%10. Subaru WRX — 3,3%11. Nissan Versa — 3,2%
Рейтингга кўп сонли нуфузли автомобилларнинг киришига сабаб шундаки, бу маркаларнинг дилерлари янги машиналарни ўз харидорларига уларнинг автомобилларини таъмирлаш вақтида бериш учун сотиб олади.
Бундан ташқари, экспертларнинг фикрича, одамлар кўпинча нуфузли моделлардан кўнгли қолгани учун уларни қайта сотади.
Шу билан бирга, iSeeCars рейтингдаги автомобилларнинг янги ва фойдаланилган ҳолатдаги нархларини ҳисоблаб чиқди. Энг кам нарх йўқотган модель Subaru WRX бўлиб чиқди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)