Япониянинг Tanaka Kikinzoku Jewelry заргарлик фирмаси «Юлдузлар жанги» фильмидаги Дарт Вейдер персонажининг ниқоб ва дубулғасини янги нусхасини тоза олтиндан яратди, деб хабар берди South China Morning Post.
Ўлчамлари 30 сантиметрга 26,5 сантиметр, оғирлиги 15 килограмм бўлган буюм Токиодаги Гинза туманида жойлашган фирманинг бош кийимлар билан савдо қилувчи дўконида намойиш қилинди. Уни 4 май куни, 2011 йилдан бери кинофраншизм мухлислари томонидан нишонланиб келинаётган «Юлдузлар жанги» куни сотиб олиш мумкин бўлади. Унинг нархи 154 миллион иена (1,4 миллион доллар).
Шунингдек, фирма олтиндан ишланган мемориал нишонни ҳам тақдим этди. У учта тухумсимон қадама безак ва «Юлдузлар жанги»нинг 1977 йилдаги асл постерининг миниатурали нусхаси билан безалган. Қадама безакка 1977 йилнинг 25 майида фильмнинг экранга чиққан биринчи санасига бағишланиб — 1977525 рақами ўйиб ёзилган. Нишон 77 нусхада чиқарилган, унинг нархи 1,22 миллион иена (11 минг доллар).
Tanaka Kikinzoku Jewelry 1892 йил Токиода асос солинган япон заргарлик фирмаси ҳисобланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)