Америкалик актёр Николас Кейж Болгариядаги суратга олиш вақтида оёғини синдириб олди, деб хабар берди «ТАСС».
Агентликнинг маълумот беришича, актёр «211» фильмидаги ҳаракатлардан бирини омадсиз бажариб, оёғини синдириб олган. Ҳодиса Софиядаги «Бояна» киномарказида содир бўлган.
Кейж пойтахтдаги Ҳарбий-тиббий академия шифохонасига етказилди.
Актёрнинг шахсий шифокори билан маслаҳатдан сўнг, даволанишни давом эттириш мақсадида Кейжни АҚШга юбориш қарори қабул қилинган. Кейж аллақачон Лос-Анжелесга учиб келган.
«211» драмасида Николас Кейж банкда содир этилган қуролли ўғриликни фош этишга ҳаракат қиладиган ижобий қаҳрамон — полициячи ролини ижро этади. Актёр билан биргаликда суратга олиш ишлари уч ҳафта давом этиши керак.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)