«Дэдпул» жангари фильмининг давоми АҚШ кинотеатрларида 2018 йил 1 июндан намойиш этилади. Бу ҳақда Afisha Daily хабар бермоқда.
«Дэдпул 2» картинасига «Жон Уик» жангари фильмини суратга олган Дэвид Литч режиссёрлик қилади. Ундаги бош ролни яна Райан Рейнолдс, мутант Кейбл ролини эса Жош Бролин ижро этади.
Шунингдек, 2018 йилда Икс-одамлар ҳақида яна икки фильм: «Янги мутантлар» (13 апрель) ва «Икс-одамлар: қора қақнус» фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)