Режиссёр Отабек Мирзахоловнинг «Жоним йиғлоқи» фильми апрель ойининг тўртинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Апрель ойининг тўртинчи ҳафтаси кинорейтингида «Жоним йиғлоқи»дан кейинги ўринларни Акром Шахназаровнинг «Ҳамроҳ», Дурдона Тўлаганованинг «Юзсиз», Рустам Саъдиевнинг «Эр бермоқ, жон бермоқ 2», Рихсивой Муҳаммаджоновнинг «Иснод» фильмлари банд этган.
Маълумот учун, ҳозирда Алишер Навоий номли киносаройда «Бебаҳогинам», «Вақт ўғриси» «Сени севдим», «Кетаман дедимми, кетаман», «Оҳ, Салима, Салима», «Жоним азобда» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
Фильмлар намойишлари жадвали билан «Дарё.Aфиша»да танишиш мумкин.
17 апрель — 23 апрель оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Жоним йиғлоқи» (комедия)Режиссёр – Отабек Мирзахолов2-ўрин. ««Ҳамроҳ»» (триллер драма)Режиссёр — Акром Шахназаров
3-ўрин. «Юзсиз» (драма)Режиссёр — Дурдона Тўлаганова
4-ўрин. «Эр бермоқ, жон бермоқ 2» (комедияли мелодрама)Режиссёр — Рустам Саъдиев
5-ўрин. «Иснод» (драма)Режиссёр — Рихсивой Муҳаммаджонов
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)