Чуст туманининг Оғасарой шаҳарчасида яшовчи Диёрбек Нурматов (исм-шарифлар шартли) топширган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳақини ололмаётганидан шикоят қилиб, ички ишлар идораларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ хабар берди.
Аризачига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида Наманган туманида яшовчи таниши Рустам Қаюмов ундан 29 тонна ловияни 125 миллион сўмга сотиб олиб, бир ҳафтада пулини тўлаб беришни ваъда қилади. Бироқ шу кунгача алдаб, пулни бермай келган.
Туман ИИБ томонидан мазкур ҳолат бўйича «Фирибгарлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди. Р. Қаюмов тилхат билан очиқликда қолдирилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)