• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайёра Рашидова: Отам Шароф Рашидов бундай юксакликка эришишига аввало онам — ўзига муносиб оқила рафиқаси сабабчи бўлган

    ЎзА мухбири академик Сайёра Рашидовадан отаси Шароф Рашидов ҳақидаги хотиралари тўғрисида интервью олди.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий кўчасидаги кўп қаватли оддий бино: Ўзбекистон Фанлар академиясининг Полимерлар кимёси ва физикаси институти. Қабулхонадаги ёзувни ўқийман: «Директор, академик Сайёра Рашидова».

    Саволларни ёдимда такрорларканман, туйқус эшик очилиб, хаёлларим бўлинди. Ўгириламан, бироқ биринчи бўлиб салом беришга кеч қолдим. Опанинг хуш муомаласи ва самимияти ҳаяжонни босади. Опа камтар, содда, зиёли. Беихтиёр Шароф Рашидовнинг сурати кўз ўнгимда гавдаланади: «Отасининг қизи».

    Шу боис олдиндан тайёрланган саволлар эсимдан чиқди. Аслида самимият қудрати олдида ҳар қандай ўйлаб топилган нарса ожиздир.

    – Сайёра опа, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорини ўқиб, кўнглингиздан қандай ўйлар кечди?

    – Фақат шукроналик, қувонч. Чунки халқимизга мансуб гўзал фазилат бор: бирон киши ота-онангизни мақтаса, унга раҳмат айтса, кўнглингиз тоғдай кўтарилади. Ҳаёт янада мазмунли, рангин ва чароғон кўринади. Давлатимиз раҳбари, бутун халқимиз отамга шундай юксак эъзоз ва эҳтиром кўрсатаётгани – биз учун чексиз бахт.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ушбу қарорини нафақат оиламиз, балки отамни яқиндан билган инсонлар, бутун халқимиз катта хурсандчилик билан қарши олди, десам янглишмайман. Отамнинг руҳи шод бўлаётганига аминман.

    Давлатимиз раҳбари таклифи билан Олий Мажлис Сенатининг қарорига мувофиқ Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилди. Бу заминга ота-онамнинг, менинг киндик қоним томган. Мазкур туманда отам хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси барпо этилиб, у кишининг ҳайкали ўрнатилиши, Жиззах шаҳрида мемориал уй-музей ташкил этилиши қалбимизни қувончга тўлдирди.

    – Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Шароф Рашидов номи тўла-тўкис оқланганига ҳам, мана, чорак аср бўлди. Ўша тарихий кунларни тез-тез эслаб турсангиз керак.

    – Албатта, у кунларни унутиб бўларканми? Ислом Каримов республикамизга раҳбар бўлган биринчи кунларданоқ халқимизга қилинган туҳмат ва ноҳақликларга қарши курашди, жасорат билан ҳақиқатни тиклади: «пахта иши» билан айбланиб, ноҳақ қамалган юзлаб инсонлар озодликка чиқди, халқимиз номи покланди. Бу халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлади.

    1992 йил кузида Ислом Каримов раҳнамолигида халқимиз Шароф Рашидов таваллудининг 75 йиллигини катта байрам қилди. Ўша тантанада нутқ сўзлаган Биринчи Президентимизнинг мана бу гаплари бугун ҳам қулоғимда жаранг сочиб турибди: «Истиқлол кунимизга етганлар бор, етмаганлар бор. Кўпгина аждодларимиз каби Шароф Рашидов ҳам мустақиллик кунига етиб келолмади. Биз бугун тўлиқ ишонч билан айта оламизки, Шароф Рашидов мустақиллик пойдеворига муносиб ғишт қўя олган арбоблардан эди».

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил 18 ноябрда Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашувида «Шароф Рашидов номини ўзбек халқининг тарихидан, ҳаётидан айри тасаввур қилиб бўлмайди. Шароф Рашидов ўз халқига ва Ватанига фидойи фарзанд эди», деб таъкидлагани, отам таваллудининг бир асрлик тўйини нишонлашни таклиф этгани бу эзгу ишларнинг муносиб давоми бўлди.

    Эзгуликнинг жавоби фақат эзгуликдир. Чунки ҳар қандай фарзанд учун ота-онаси чироғини ёқиш – муқаддас бурч. Шароф Рашидов руҳини наинки авлодлари, балки бутун халқимиз шод этаётгани бизни ғоят қувонтиради.

    – Бугун 35—40 ёшга кирган инсонлар ҳам Шароф Рашидовни кўрмаган. Сизнинг хотираларингиз барчага қизиқ. Хотиралар ёзганмисиз?

    – Йўқ, ёзмаганман.

    – Нима учун?

    – Журъатим етмаган. Чунки мен хотира ёзсам, уни кўпчилик мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилади. Лекин уларда отамнинг барча фазилатларини тўла тасвирлай олмасам, ўзимни ҳеч қачон кечиролмайман. Чунки бу дунёда барча нарса нисбий, Шароф Рашидовга бағишланган хотира унинг феноменига мос бўлиши керак.

    Кейин бундай хотиралар билан, қайсидир маънода, худди мақтангандай бўлиб қоламан-да. Тўғри, ҳамиша отам билан фахрланганмиз, бироқ у киши билан мақтанишдан ҳамиша йироқ бўлганмиз. Чунки отамнинг ўзи бизга шундай тарбия берган.

    – Шароф Рашидовнинг қизи бўлиш сизга нимани англатади?

    – Аввало, масъулиятни, одамларга фойда келтиришнинг шахсий манфаатлардан устунлигини. Бунга яна меҳнаткашлик, ўқимишлилик, профессионаллик, камтарлик, ҳалоллик, покизалик, сўз ва иш бир бўлишига интилишларни ҳам жамлаш мумкин. Чунки бу ҳаётда ҳар бир инсон топган ва бой берган барча нарса, аввало, оиласида олган тарбияси маҳсулидир. Мен ва ука-сингилларим доимо ота-онамга муносиб бўлишга ҳаракат қилиб яшадик. Бугун ҳам шундай.

    Ҳозир ҳам отамнинг нигоҳларини жуда-жуда яқиндан ҳис қилиб тураман. Нимаики ўйламай ё бажармай, «бунга отам қандай муносабатда бўларди?», деган савол, албатта, онгимнинг бир четида қойим туради. Айнан мана шу хислат менга доим эзгуликка интилиб яшашда катта қувват бағишлайди.

    – Шароф ота ҳаётда қандай инсон эди? Отангиз портретига қандай чизгилар берган бўлардингиз?

    – Отам, том маънода, ўзбек бўлган: халқимизга мансуб барча фазилат унда мужассам эди. Бу доим юзида балқиб турарди – жуда файзли, фариштали инсон эди. Бирор марта бақириб гапиргани ё сўкинганини билмайман. Қийинчиликлар гирдобида катта бўлгани учун ҳаёт ва инсон қадрини жуда теран англарди.

    1942 йили Иккинчи жаҳон урушида оғир ярадор бўлиб, юртга қайтган. Бир йилдан сўнг мен дунёга келганман.

    Отам – оиламиз учун ҳамиша идеал инсон бўлган. Чунки кўз ўнгимизда ҳар томонлама юксалиб борди: газета муҳаррирлигидан республикамизнинг биринчи раҳбари даражасига кўтарилди, унинг онги, дунёқараши, маънавияти ҳам шунга мос юксалди. Қайси лавозимда ишламасин, ўзгармади – ўша-ўша самимийлигича қолди.

    – Отангизнинг ўзига хос тарбия усуллари қандай бўлган?

    – Оиламизда ёзилмаган, лекин қандайдир қатъий тизим бор эди. Отам бизнинг таълим-тарбиямиз ҳақида онамдан сўраб-суриштирарди. Дўстларимиз кимлиги, фанларни қандай ўзлаштиришимиз, нима китоблар ўқиётганимиз, уйга ким келиб-кетаётганигача қизиқарди. Сўнг ҳар биримиз билан кўнглимизга мос гаплашарди. Албатта, талабчан эди, бироқ жазолашга шошилмасди. Дейлик, фарзандларига бир нарсани қатъий буюрмас, балки таклиф сифатида айтарди. Фикрлашга ундарди. Биз уни бажонидил қўллаб-қувватлардик. Отам биздан хурсанд бўлиши, ғурурланиши учун барчасига тайёр эдик.

    Онам Хурсандой ая жуда зиёли, ўқимишли, камтар, меҳрибон, оиласига садоқатли аёл эди. Гарчи олий маълумотли бўлса-да, у давлат ишидан кўра, оилани танлаган. Чунки оиламиз кичкина эмасди, фарзандлардан ташқари бошқа қариндошларимиз ҳам биз билан яшарди.

    Кечки овқатдан сўнг отам онам билан анча гаплашиб ўтирарди. Бирга сайр қиларди. Бу суҳбатлар асосан оила, фарзанд-неваралар тарбияси, адабиёт, ҳаёт мазмуни ҳақида бўлган. Онам етим ўсгани учун отамга қаттиқ суянарди. Иккиси бир умр бир-бирини қўллаб-қувватлаб яшади. Агар мендан «Шароф Рашидов қандай қилиб бундай юксакликка эришган?», деб сўрашса, «аввало, оиласида барча нарса жойида бўлган, унинг ўзига муносиб оқила, доно ва гўзал рафиқаси бўлган», деб жавоб берардим.

    – Отангиз Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари бўлганда, сиз 16 ёшда эдингиз. Табиийки, бу вақт оралиғида Жиззах, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида кўчиб яшагансизлар, мактаблар, дўстлар ўзгариб турган.

    – Бу борада оиламизда тушунмовчилик бўлмаган. Чунки онам бизни ҳамиша отамизга чексиз ҳурмат руҳида улғайтирган. Биласизми, отам Олий Кенгаш раиси, республика раҳбари бўлган пайтида ҳам мактабдаги ота-оналар мажлисига борарди. Ҳамиша шунга вақт топарди, ҳафсала қиларди.

    – Қандай оилавий анъаналарингиз бўлган?

    – Аввало, китобхонлик: каттагина оилавий кутубхонамиздан ташқари ҳар биримизнинг алоҳида шахсий кутубхонамиз бўлган. Отамнинг ижодхонасида ҳам, ётоқхонасида ҳам доим китоб бўларди. Янги чиққан бадиий асарларни талашиб ўқирдик, баҳслашардик, муҳокама қилардик.

    Яна бир анъана: отам қайси лавозимда ишламасин, онам кечга яқин барчамизга энг оҳорли кийимларимизни кийдириб, отамни кутиб олишга тайёрларди. Ишдан чарчаб келган отамнинг кайфиятини кўтариш, уни хурсанд қилиш учун барчамиз ҳаракат қилардик. Отам уйга келиши билан байрам бўлиб кетарди.

    Қароргоҳдаги мўъжаз кинотеатр ҳам эсимда қолган: янги кинофильмларни оилавий томоша қилардик. Сўнг отам ҳар биримиздан таассуротимизни, фикримизни сўрарди.

    – Тарихимиздан маълум: давлат раҳбарлари келин олиш ё қизини турмушга узатишни давлат иши билан баравар қўйган. Шароф Рашидовнинг бу борада қандай қарашлари, қоидалари бўлган?– Отам замонавий, шу билан бирга қадрият ва анъаналаримизга содиқ инсон эди. Қизларини турмушга узатишда, биринчи навбатда, ўз фикримизни инобатга олган. Асосан ўқимишли, зиёли оилалар билан қуда бўлган. Масалан, мен Ўзбекистонда фалсафа мактабига асос солган академик Иброҳим Мўминов оиласига келин бўлганман. Турмуш ўртоғим билан танишиб, оила қурганмиз. Ёки синглим Светлана ўз синфдошига турмушга чиққан. Дарвоқе, унинг ўғли – энг кичик жиянимнинг исми ҳам Шароф.

    – Ҳукумат шифохонаси сартароши Мисрхай Яиров бир интервьюсида «Шароф Рашидов тўй-маърака ўтказса, менга ҳам таклифнома юборарди», деган. Шароф ота оддий сартарошга шундай илтифот кўрсатган бўлса, демак, у кибрини енгган инсон бўлган, деб ўйлайман.

    – Ҳа, отам одамларнинг мансабига эмас, қалбига қараб муомала қиларди. Шу боис жуда кўп оддий одамлар билан яқин бўлган. Чунки улардаги самимият, оқкўнгилликни қадрлаган. Дейлик, оилавий архивимизда боғбон, ошпаз, қўриқчилар бирга тушган суратларимиз кўп. Уларни ҳамиша ўз оила аъзомиз деб билардик. Бу сурат марказида, албатта, отам бўларди.

    – Шароф Рашидов авлодлари қайси касбларни танлади?

    – Барчамиз илм-фан йўлидан кетдик. Сингилларим Дилором, Гулнора, Светлана, укам Илҳом фан номзоди бўлди. Бугун Шароф Рашидовнинг беш фарзандидан 9 невараси, 9 эвараси бор. Улар асосан тиббиёт, физика, иқтисод, экология, ҳуқуқшунослик каби йўналишларни танлади. Ораларида фан номзодлари анча, битта фан доктори бор.

    Дарвоқе, докторлик диссертациямни ҳимоя қилган куним – 1983 йил октябрининг сўнгги кунларида Москвадан Урганчга қўнғироқ қилдим. Отам Хоразмда сафарда экан. Жуда хурсанд бўлди, бироқ фақат «раҳмат, қизим», дея олди, холос. Эртаси куни отамдан ажралиб қолдик.

    – Ёзувчи Шароф Рашидовнинг ижодий лабораторияси борасида қандай хотираларингиз бор?

    – Отам ёзувчи сифатида ҳам баракали ижод қилди. Асосан тонг пайти ва меҳнат таътилида ёзарди. Сабот билан ишларди. Қайта-қайта таҳрир қиларди. Уларда самимийлик, инсонга меҳр, муҳаббат ва садоқат мужассам.

    Айниқса, «Кашмир қўшиғи» – Шароф Рашидовнинг қалб дафтари. Бир қадар ҳазин, умидбахш ва дилбар бу қўшиқ ҳали ҳам тиллардан тушгани йўқ, дилларга ўрнашган. Бу асар ҳақида атоқли адабиётшунос Ғайбулла ас-Салом пухта тадқиқотлар қилган. Ўйлайманки, бу асар ҳали яна чуқур ўрганилади.

    Отам ўзи ижодкор бўлгани учун ёзувчиларни қадрларди, ёш ижодкорларни ҳимоя қиларди, қўллаб-қувватларди. Мумтоз адабиётни яхши биларди. Айниқса, Мирзо Бедилни кўп ўқирди. Унинг «Комде ва Мудан» достони асосида «Икки дил достони»ни ёзган.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига кўра, адибнинг «Сайланма» китоби, Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Халқимизнинг оташқалб фарзанди» номли хотира китоби нашрга тайёрланмоқда, ҳужжатли фильм яратиш, илмий конференция ўтказиш режалаштирилган, хотира тадбирлари ташкил этилмоқда. Буларнинг барчаси бир умр халқимиз, Ватанимиз учун хизмат қилган отамнинг меҳнатларини эл-юртимиз муносиб қадрлаётганининг исботидир.

    Назаримда, отамдан катта бир уй мерос қолди. Унда асл ўзбекона фазилатлар – фидойилик, камтарлик, ҳалоллик, покизалик, ширинсуханлик камол топади. Халқимиз омон экан, бу уйнинг чироғи ҳеч қачон ўчмайди. Зеро, эл-юртимиз халқ учун ўз ҳаётини, бутун борлиғини бахшида қилган фарзандларини ҳамиша бошига кўтаради.

    26.04.2017, 09:25   Изоҳ (0)   24167
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразм Маъмун академиясининг янги тузилмаси тасдиқланди

    26.04.2017, 08:35

    Ўзбекистонликларнинг қарийб 91 фоизи оилаларнинг ажрашишига салбий муносабатда

    25.04.2017, 23:08

    Ислом Каримов ҳайкали, Ўзбекистонга келган АҚШ қўмондони, Уйғуристон чақалоқларига қўйиш тақиқланган исломий исмлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    25.04.2017, 22:20

    Ўзбекистонликларнинг 99,4 фоизи «ота-она розилиги бўлажак оиланинг бахтли бўлишида муҳим аҳамиятга эга» деб ҳисоблайди

    25.04.2017, 22:05

    АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Жозеф Вотел Ўзбекистонга келди

    25.04.2017, 22:02

    Ўзбекистон аҳолиси йигитлар 24—25 ёшда, қизлар эса 21—23 ёшда оила қуриши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди

    25.04.2017, 21:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.