Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бошловчи Аҳрор Қўшматов Instagram’даги саҳифасида ўзи турган саҳнанинг қулаши акс этган видеони эълон қилди.

Бошловчининг журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилишича, ҳодиса Қўқонда, шаҳардаги янги гўзаллик салонининг очилиш маросими вақтида юз берган.

Қўқон шаҳридаги гўзаллик салонининг очилиш маросимига бир гуруҳ санъаткорлар борган эдик. Очилиш маросимини уюштириб, қўқонлик ёш санъаткорга қўшиқ навбатини берган эдик. Бирдан шамол кўтарилиб, яхши қотирилман саҳнани ағдариб юборди. Вазиятдан чиқиш учун турли ҳазил гапларни айтишга ўтдим, аммо ўзим ҳам жуда қўрқиб кетгандим.

Маросимда актёр Умид Искандаров, хонанда Феруза Каримова, тақлидчи йигитлар, қўқонлик санъаткорлар бор эди. Улар ҳам худди мен каби ҳайратдан қотиб қолди. Феруза Каримованинг продюсери Фарҳод Бадалов эса: «Агар қўлимдан биров тортмаганида, устун тўғри бошимга тушар экан», деб эслайди ҳали ҳам.

Аҳрор Қўшматов, телебошловчи

Қўшматовнинг сўзларига кўра, «бутун умр эсдан чиқмайдиган воқеа» оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар