Дунёдаги энг оғир аёл саналадиган мисрлик Имон Аҳмад Абдулати вазнининг ярмини йўқотди ва узоқ йиллар мобайнида илк бор ўтиришга муваффақ бўлди. Унинг иштирокидаги янги видеони The Daily Mail нашри эълон қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«У ўзини бахтли ҳис этмоқда, анча хушбичим бўлиб қолган. Ниҳоят ногиронлик креслосига жойлашди ва бировнинг кўмагисиз ўтиришни ўрганди. Уч ой аввал бу ҳақда орзу ҳам қилиб бўлмасди», — ҳикоя қилади Абдулатини даволаётган шифокорлар.
Аёл касалхонага келтирилганида ярим тонна атрофидаги оғирликка эга эди. Муолажалар натижасида у 245 килограмм вазндан халос бўлди ва озишда давом этмоқда.
https://youtu.be/9YmghEZmTzY
Изоҳ (0)