Вичита шаҳри (Канзас штати)да KWCH12 телеканали мухбири Диди Санни об-ҳаво маълумоти кўрсатилаётган вақтда тўғридан-тўғри эфирга улаб юборишди. Meduza’нинг ёзишча, Сан трансляция бошланганини сезмай, камерага қараб эснаган. Қизиқ томони, воқеа жойидан тайёрланаётган репортаж об-ҳаво харитаси ўрнида пайдо бўлди.
«Диди бироз чарчаганга ўхшайди, шундай эмасми?», — дея ҳазил қилди об-ҳаво маълумоти бошловчиси Росс Женсен.
Саннинг ўзи эса кейинроқ «кимдир керакли вақтда керакли тугма»ни босиб юборганини маълум қилиб, ўзининг «катта эснаши»ни ўхшамаган дубллар тўпламига қўшиб қўйишни сўради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)