Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 22 апрель куни иккинчи қизи Лайлонинг тўйи муносабати билан ош берди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар қилди.
Ош дастурхони пойтахтдаги «Наврўз» ресторанида ёзилди. Тўйда Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров, Ёдгор Саъдиев, Обид Асомов, хонандалар Ботир Қодиров, Илҳом Фармонов, Оғабек Собиров, Анвар Собиров, Тўлқин Жабборов, Илҳом Иброҳимов, «Сурхон» гуруҳи хонандалари ва бошқалар меҳмон бўлди.
Нашр ёзишича, Озодбек Назарбековнинг иккинчи қизи Лайло бу йил 19 ёшни қарши олади. Хонанда ўзининг интервьюларидани бирида қизи ҳеч кимга ўхшамаслигини, жудаям оғир ва босиқ эканлигини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)