«Истиқлол» санъат саройида концерт дастурини тақдим этаётган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова расмий сайти орқали сохта аккаунти ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Огоҳлантиришда, жумладан, шундай дейилади:
«Яна бир бор эслатиб ўтамиз — Instagram’даги ‘юлдузусмонова’ аккаунтининг Юлдуз Усмоновага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фотоматериалларга диққат билан қаралса, барчасида сув белгилари ўчирилган. Instagram’даги фолловерлар сонига эътибор қилманг, барча шарҳларга сохта Юлдуз Усмонова жавоб қайтаради.
Юлдуз Усмонованинг расмий тармоқларида санъаткорнинг барча суратларига сув белгилари қўйилган. Барча расмий саҳифалар бизнинг сайтимизда кўрсатилган».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)