Асли ўзбекистонлик бўлган, ҳозирда эса Россияда яшаб ижод қилаётган қўшиқчи Наргиз Зокирова Украина ҳукумати томонидан тақиқланган артистлар «қора» рўйхатига киритилди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Қўшиқчи саҳифасига унинг Украина ҳудудига киришини тақиқловчи расмий ҳужжат суратини жойлади ва умрида биринчи марта ўзини персона нон грата сифатида ҳис қилганини қайд этди.
Наргиз Зокирова сиёсатга санъатнинг аралаштирилишига қарши чиқди ва украиналик мухлисларига мурожаат қилиб, ўртадаги масофага қарамасдан, қалбан доим улар билан бирга эканлигини айтди.
Изоҳ (0)