Францияда 23 апрель, якшанба куни президентлик сайловларининг биринчи босқичи бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сайловчилар рўйхатида қайд этилган 45 миллиондан ортиқ француз 7 май куни иккинчи босқичда президентлик лавозими учун курашадиган икки нафар номзодни аниқлаб беради.
Президентлик пойгасида «Маршда» ҳаракати асосчиси Эмманюель Макрон ва «Миллий фронт» етакчиси Марин Ле Пен етакчилик қилмоқда. Охирги сўровларга кўра, айнан шу сиёсатчиларда иккинчи босқичга чиқиш имконияти кўпроқ.
Уларнинг ортидан минимал тафовут билан «Республикачилар» партияси вакили Франсуа Фийон ва «Бўйсунмаган Франция» ҳаракати вакили Жан-Люк Меланшон бормоқда. Уларнинг иккиси ҳам иккинчи босқичда Елисей саройи учун курашни давом эттиришга бел боғлаган.
Мамлакат ҳудудида 65 минг сайлов участкаси очилган, улардан 896 таси пойтахт Парижда жойлашган. Сайлов жараёнида хавфсизликни таъминлашга 50 минг полициячи ва 7 минг ҳарбий сафарбар этилган.
Овоз беришнинг дастлабки натижалари ярим тунга қадар маълум бўлиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)