Carl Vinson авиаташувчиси бошчилигидаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг авиация жанговар гуруҳи апрель охиригача Япон денгизига етиб келади. Бу ҳақда Осиё турнеси доирасида Австралияга ташриф буюрган АҚШ вице-президенти Майк Пенс маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
АҚШ президенти Дональд Трамп Fox телеканалига берган интервьюсида Корея ярим оролига «ўта қудратли гуруҳ» жўнатаётилаётганини билдирганди.
Бироқ 19 апрель куни кемалар шимолга — Япон денгизига эмас, Австралияга, мазкур мамлакат ҳарбийлари билан режалаштирилган машғулотларга юборилгани маълум бўлди.
Эртасига Оқ Уй ва Пентагон вакиллари Трамп хато сўзламагани, Carl Vinson бошчилигидаги жанговар гуруҳ Корея ярим оролига Австралия орқали етиб бориши олдиндан режалаштирилгани таъкидлади.
Изоҳ (0)